ДУНЁ

Жирафалар расман тўрт турга мансуб деб топилди

Яқин-яқингача биологлар жирафа тўққизта кенжа турга эга ягона тур сифатида мавжуд деб ҳисоблаб келишган.

Аммо замонавий генетик тадқиқотлар ва бош суягининг тузилишини таққослаш бу қараш нотўғрилигини исботлади: жирафалар гуруҳлари ўртасидаги фарқ шунчалик каттаки, уларни бемалол алоҳида турлар деб ҳисоблаш мумкин.

Сўнгги 10 йил давомида Африканинг турли бурчакларидан — Нигердан тортиб Жанубий Судангача тўпланган намуналарни таҳлил қилиш орқали шундай хулосага келинди.

Энди жирафалар расман тур турга ажратилди:

  • Масаи жирафаси (Танзания, Кения ва Угандада яшайди);
  • Шимолий жирафа (Жанубий Судандан Эфиопиягача тарқалган, учта кенжа тури мавжуд);
  • Тўрсимон жирафа (Кения, Эфиопия ва Сомали саванналарида яшайди);
  • Жанубий жирафа (Намибия, Жанубий Африка, Ботсвана ва қўшни мамлакатларда тарқалган).

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan