Oy: Oktabr 2023

Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида умумжамоа ҳисобида 5 ўринни сақлаб турибди

Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида 14 та олтин, 15 та кумуш ва 21 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 5 ўринни сақлаб турибди. Бугун делегациямиз аъзолари 10 та спорт турларида медаллар учун курашади. Қўшниларимиздан Қозоғистон 13 (+3) ва…

Энди камералар хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчиларни қайд этади

Эндиликда камералар ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчиларни қайд этади. Маълумот ўрнида, қоидаларга кўра конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ташкил этилади

“Энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-166, 28.09.2023 й.) қабул қилинди.  Фармонга кўра: электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи “Ўзэнергосотиш” АЖ ташкил этилади; “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ электр энергиясини ташиш…

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугун финал йўлланмаси учун Жанубий Корея билан куч синашади

Футбол бўйича баҳслар ўзининг қизғин палласига кирган. Эркаклар ўртасидаги беллашувда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим финалда Жанубий Корея билан куч синашади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00да бошланади. Иккинчи ярим финал бугун бўлиб ўтади. Унда Гонконг Японияга қарши майдонга тушади.

Какайдидаги ҳарбий қисмда барча шароитларга эга спорт зал ва маданият маркази фойдаланишга топширилди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Какайди қўрғонида жойлашган ҳарбий қисмда барча шароитларга эга спорт зал ва маданият маркази бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. Жарқўрғон туман ҳокимлиги, Жанубий оператив қўмондонлиги, фахрийлар ва бир гуруҳ ёшлар иштирокида ўтган тантанали очилиш маросимида сўз олганлар…

Ипотека кредити бўйича субсидия бериш яна бошланди

Субсидия олишга 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилишлари мумкин. Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади. Ҳужжатга кўра, қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 6,9 бараваригача (5…

Диаметри 1,2 километр бўлган хавфли астероид 349507 (2008 QY) 34 йил деганда яна Ернинг яқинидан учиб ўтади.

3 октябрь куни кечқурун у сайёрага тахминан 6 миллион километр масофада яқинлашади. Бу ҳақда NASAнинг Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази хабар берди. NASA маълумотларига кўра, осмон жисми сешанба куни, Москва вақти билан 23:39 да Ерга энг яқин масофада яқинлашади. Айни…

Фарғонада 292 мингдан зиёд сифати кафолатланмаган дори воситалари айланмасига чек қўйилди

Фарғонада 1 миллиард 406 миллион сўмлик дори воситалари ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси фош этилди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати. Қайд этилишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Данғара…

Археологлар 5000 йиллик шаробнинг юзлаб кўзаларини топишди

Миср, Австрия ва Германия археологлари Абидосдаги (Қоҳирадан 500 км узоқликда) қадимий қироллик некрополидаги Умм-ал-Кааб некрополидаги қиролича Мернейт қабрини қазиш жараёнида юзлаб кўзаларни топди, деб хабар берди Ahramonline портали. Баъзи кўзаларда 5000 йиллик шароб қолдиқлари бор. Кўзаларнинг аксарияти аввал очилмаган, дейди…

Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ва ижтимоий ҳимоя тизими ходимлари малакасини ошириш маркази фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ва Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди. Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий…