ЎЗБЕКИСТОН

Ипотека кредити бўйича субсидия бериш яна бошланди

Субсидия олишга 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилишлари мумкин.

Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади.

Ҳужжатга кўра,

  • қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 6,9 бараваригача (5 млн 671 минг 800 сўмгача);
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТEКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 8 бараваригача (6 млн 576 минг сўмгача);
  • Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТEКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 9,2 бараваригача (7 млн 562 минг 400 сўмгача) бўлган оилалар юқори даромадга эга эмас, дея эътироф этилади.

Субсидия учун ариза юбориш тартиби

Фуқаролар ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун my.gov.uz портали орқали электрон тарзда ариза юборишлари мумкин.

Мурожаатчи my.gov.uz порталининг «Менинг аризаларим» бўлимига келиб тушган ижобий хабарномадан сўнг жавобда кўрсатилган уй-жойнинг юқори қийматидан ошмаган қийматдаги уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш юзасидан қурилиш (пудрат)ташкилоти билан шартнома тузади.

Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan