ХАБАРЛАР

Диаметри 1,2 километр бўлган хавфли астероид 349507 (2008 QY) 34 йил деганда яна Ернинг яқинидан учиб ўтади.

3 октябрь куни кечқурун у сайёрага тахминан 6 миллион километр масофада яқинлашади. Бу ҳақда NASAнинг Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази хабар берди.

NASA маълумотларига кўра, осмон жисми сешанба куни, Москва вақти билан 23:39 да Ерга энг яқин масофада яқинлашади. Айни дамда астероиднинг тезлиги сониясига 20,96 километрни ташкил қилади.

Астрономлар ушбу объектни 1989 йил 30 сентябрда кашф қилишган. Шундан сўнг у 33,5 йил давомида телескоп камераларида кўринмади. Кейин у 13 февралда “кўриниш берди”.

Астероид 349507 (2008 QY) Ер орбитасини кесиб ўтувчи астрономик объектлардандир. У потенциал хавфли ҳисобланади, чунки у Ер орбитасини 7,5 миллион километрдан камроқ масофада кесиб ўтади, деб хабар беради mir24.tv.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan