Kun: 19.05.2022

Сурхондарёда Маҳаллий Кенгаш депутатлари учун ўқув семинари ташкил этилди

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда котибият ходимлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида ўқув семинар ташкил этилди. Семинарда Ўзбекистонда сўнгги 5 йил ичида амалга оширилган энг муҳим ўзгаришлар, Ўзбекистон Республикаси Олий…

Тошкентдаги тирбандлик муаммоси сунъий интеллект ёрдамида ҳал қилинади

17 май куни Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари, Рақамли ривожланиш департаменти директори Алексей Кҳен Жаҳон банкининг Жанубий Кореядан келган шаҳарларда ҳаракатланиш бўйича экспертлари иштирокидаги делегациясини қабул қилди. Маълумотларга кўра, мутахассислар олдига сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда…

Ўзбекистон бўйлаб газ ва электр энергия учун ижтимоий норма жорий этилади

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Молия ва Энергетика вазирликлари мамлакат энергетика соҳаси ислоҳ қилишини маълум қилишди. Қайд этилишича, сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми 61 млрд кВт.соатдан 72 млрд кВт.соатга ёки 1,2 баробарга ошди. Бунда аҳоли истеъмоли учун…

Ўғирлик жинояти учун жавобгарлик асослари ва чоралари

Ўзбекистон Рсспубликаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ, мамлакатимиз иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Мулк дахлсиздир ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади, унга қилинган ҳар қандай тажовуз конунга хилоф деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 3-бўлимида ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин…

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш учун 2 миллион сўм пулларни тамагирлик йўли билан олган фуқаро қўлга олинди

Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга ҳамда Жарқўрғон тумани “Эскиқишлоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро И.Рустамова (исм-шарифлари ўзгартирилган) жорий йилнинг 21 апрель куни вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат…

“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган низоларни судларда кўришнинг ўзига хос-хусусиятлари” мазмун-моҳияти

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон қарорининг 1-бандида судларнинг эътибори кредит шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлар…

Бош Қомусимиз – барча ютуқ ва муваффақиятларимизнинг ҳуқуқий асосидир

Давлатимиз мустақилликка эришган илк йилларидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш масаласи асосий вазифалардан бири этиб белгиланиши натижасида, 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган. Давлатимизнинг Асосий Қонуни бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустақиллик йилларида ҳаёт синовидан ўтиб, миллий давлатчилик ва…

Бухорода жорий йилнинг 21-25 май кунлари Халқаро фестивал ўтказилади

Бухорода жорий йилнинг 21-25 май кунлари ўтказиладиган “Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали” ҳамда “Миллий каштадўзлик санъати фестивали” га қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Фестивалда 50 дан ортиқ давлатдан 211 нафар хорижий меҳмонлар келиши кутилмоқда. Фестивалда иштирок этувчи маҳаллий ҳунармандлар рўйхати шакллантирилган. Республикамизнинг…

Абитуриентларга бир вақтнинг ўзида барча таълим шакллари(кундузги, кечки, сиртқи)га ҳужжат топшириш имконияти берилиши мумкин

Пезидентимизнинг 2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, regulation.gov.uz порталига кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Мазкур ҳужжатда қайд этилишича, янги ўқув йилидан абитуриентларга фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача…

Афғонистоннинг электр энергияси учун Ўзбекистон ва Тожикистондан 100 миллион доллардан ортиқ қарзи бор

Афғонистон томони қарзларни тўлашда Ўзбекистондаги банклардаги маблағларни ўтказиш билан боғлиқ муаммолар юзага келганини даъво қилмоқда. Афғонистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги ўз мамлакатининг Ўзбекистон ва Тожикистондан импорт қилинадиган электр энергияси учун 100 миллион доллардан ортиқ қарзи борлигини маълум қилди. Бу…