ЎЗБЕКИСТОН

Бухорода жорий йилнинг 21-25 май кунлари Халқаро фестивал ўтказилади

Бухорода жорий йилнинг 21-25 май кунлари ўтказиладиган “Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали” ҳамда “Миллий каштадўзлик санъати фестивали” га қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Фестивалда 50 дан ортиқ давлатдан 211 нафар хорижий меҳмонлар келиши кутилмоқда.

Фестивалда иштирок этувчи маҳаллий ҳунармандлар рўйхати шакллантирилган. Республикамизнинг 14 та ҳудудидан 97 нафар заргар ва 10 та заргарлик йўналишида фаолият олиб борувчи корхоналар, 33 нафар зардўз, 35 нафар каштачилик ҳамда бошқа йўналишлардан 90 нафар ҳунармандлар иштироки режалаштирилган.

Фестивални тарғиб қилувчи 10 дан ортиқ эсдалик буюмлар намуналари тайёрланди. Шу жумладан, “Зардўзлик санъати тарихи” китоби ҳам. Фестивални ўтказиш жойи сифатида “Арк” қўрғони олд майдони, унга туташ хиёбон ва хиёбондан Минораи Калон мажмуаси йўл ёқаси белгиланди. Маҳаллий ҳамда хорижий иштирокчиларнинг жойлашув схемаси (дислокация) ишлаб чиқилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan