Kun: 17.05.2022

Ўзбекистон Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги аэропортни қайта тиклашни якунлади

Ўзбекистонлик мутахассислар Афғонистон шаҳридаги аэропортни қайта тиклаш ишларини якунламоқда. “Мутахассисларимиз Мозори Шарифдаги аэропортни қайта тиклаш ишларини якунламоқда”, деди сешанба куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази директори Дониёр Қурбонов Марказий Осиё бўйича II анжуманда сўзлаган нутқида. Дониёр…

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» хизмати 18–23 май кунлари қатор ҳудудларда сел келиш хавфидан огоҳлантирди. Қайд этилишича, 18–23 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ пайтида шамол 15–20 метр/секундгача кучаяди. Айрим жойларда вақти-вақти билан кучли жала ёмғирлар ёғиши кутилмоқда, дўл…

Ўзбекистондаги биринчи осмонўпар бино қурилишида ишлаётган ишчиларга ойлик берилмагани ортидан норозилик келиб чиқди

Тошкент марказида қурилаётган 266 метрли «Nest One» унинг эгаси Мурод Назаровнинг таъкидлаши бўйича мустақиллик кунида битказилиши ҳамда Ўзбекистон гимни билан очилиши керак! «Аввалроқ тадбиркорнинг ўзи билан боғлиқ миш-миш ва турли хил маълумотлар тарқалди. Бугун эса «Nest One» атрофида шов-шувли хабарлар…

Ойлик иш ҳақидан контракт учун тўлов қилинганда, даромад солиғи бўйича имтиёз мавжудми?

Солиқ тўловчининг профессионал (касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар) ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун йўналтириладиган даромадлари солиққа тортилмайди.

Офтоб урганда нима қилиш керак?

Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси Офтоб уриши белгилари: ▫️Терининг қизариши, исиши ва қуруқлашиши (ҳатто қўлтиқ ости ҳам нам бўлмайди). ▫️Тана ҳарорати жуда юқори. Бемор кўпинча ҳушини йўқотади. ☑️ Даволаш: ✅ Тезда бемор тана ҳароратини тушириш керак. Уни сояга ётқизиш лозим….

2022 йилнинг 1-чорагида 138,6 минг ўзбекистонликлар дам олиш учун хорижга чиққан

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари: 🔸 қариндошларни йўқлаш — 525,1 минг киши 🔸 дам олиш — 138,6 минг киши 🔸 ўқиш мақсадида — 40,2 минг киши 🔸 даволаниш — 9,5 минг…

Президент қарори билан аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилади

Жумладан: ➖ ички ишлар органларига ўз ташаббусига кўра наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш юзасидан ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш ҳуқуқи берилади; ➖ 2023 йил 1 январдан бошлаб: 🔹 наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича барча тиббий текширувларни…

Ўзбекистон ҳудудларининг иқтисодий фаоллиги қандай?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) томонидан Ўзбекистон ҳудудларидаги Иқтисодий фаоллик барометри (ИФБ) баҳоланди. Иқтисодий фаоллик барометри ҳудудлар иқтисодиётининг ривожланишини  мунтазам равишда баҳолашга қаратилган бўлиб, фаолликнинг пасайишини бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш ҳамда ҳудудлар ўртасида фаол рақобат муҳитини шакллантириш…

Сурхондарёда чакана савдо товар айланмаси 3 669,9 млрд сўмни ташкил этди

Сурхондарё вилоятида 2022- йилнинг январь-март ойлари ҳолатига кўра, чакана савдо товар айланмаси 3 669,9 млрд сўмни ташкил этди. Сурхондарё вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, иқтисодиётнинг бу тармоғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 105,7 фоизга ўсган. Энг юқори улуш: Денов тумани…

Қашқадарёда йигит ва онаси амакилари томонидан калтакланди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 2 апрель куни йигит ва онаси амакилари томонидан калтакланди. Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди. Маълум қилинишича, шу соат тахминан 08:00 да Қамаши тумани «Майда» МФЙда яшовчи ўй бекаси З.Х. яшаш уйида ўтирган вақтида…