ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қашқадарёда йигит ва онаси амакилари томонидан калтакланди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 2 апрель куни йигит ва онаси амакилари томонидан калтакланди. Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, шу соат тахминан 08:00 да Қамаши тумани «Майда» МФЙда яшовчи ўй бекаси З.Х. яшаш уйида ўтирган вақтида турмуш ўртоғи Х.Ха. ҳамда унинг ака-укалари Х.Х., Х.Фа., Х.Ф.лар билан келиб, ўзаро жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг З.Х. ва ўғли Ш.П.га тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан Х.Ха., Х.Х., Х.Фа., Х.Ф.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 2-қисми «г,и,м» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жабрланувчининг турмуш ўртоғи Х.Ха.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan