СПОРТ

Исроил Европадаги футбол мусобақаларидан четлатилиши кутилмоқда

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) 23 сентябр куни Исроилни ўз шафелигидаги барча мусобақалардан четлатади, дея хабар беради Israelhayom. 

Нашрнинг қайд этишича, мамлакат футбол ва спорт доиралари УЕФА йиғилишини интиқлик билан кутмоқда, унда Исроилнинг футболдан четлатилиши масаласи муҳокама қилинади. Манбага кўра, ҳозирда овоз берувчи мамлакатларнинг аксарияти дисквалификацияни ёқлайди. 

Айни пайтда Исроил футбол ассоциацияси бу масалани кун тартибидан олиб ташлаш учун бор кучини сарфламоқда. Агар қарор қабул қилинса, Исроил терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашидан, Тел-Авивнинг “Маккаби” клуби эса Европа лигасидан четлаштирилади. 

Аввалроқ, БМТнинг Фаластин ҳудуди бўйича мустақил халқаро тергов комиссияси Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини геноцид деб тан олган эди. Комиссия Исроил “гуруҳ сифатида Ғазо секторидаги Фаластин халқининг репродуктив қобилиятини йўқ қилганини” таъкидлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan