
Илон Маск асос солган Neuralink компанияси фикрларни матнга айлантирувчи имплантни октябр ойидан синашни бошлайди, деб хабар берди Notebookcheck.
Тадқиқотдан мақсад сўзлашиш қобилиятини йўқотган одамларга ёрдам беришдир. Технология «миядан овозга тўғридан-тўғри ўтиш имконини беради, ҳеч қандай клавиатура керак бўлмайди.
Агар сиз бирор нарса деяётганингизни тасаввур қилсангиз, биз буни илғай оламиз, дея технология моҳиятини тушунтирди Neuralink президенти.