
Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда «Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги давлатлараро ҳамкорлиги – халқимизнинг фаровон ҳаётининг асосидир!» мавзусида кенг қамровли маънавий-маърифий кеча ташкил этилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият ва маърифат марказининг Сурхондарё вилояти бўлими ҳамда олий таълим муассасалари ҳамкорлигида ўтказилди.

Тадбирда сўз олган маърузачилар Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи, олиб борилаётган ислоҳотлар, қўлга киритилаётган ютуқлар ва мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ҳақида атрофлича маълумот беришди. Улар ўз маърузалари орқали ёшлар ва ҳарбий хизматчилар онгида ватанпарварлик, юртга садоқат ва фуқаролик масъулиятини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратдилар.
Шунингдек, тадбир давомида олий таълим муассасалари талабалари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Уларда тарихий воқеалар, ватан ҳимояси ва миллий қадриятлар мавзу этиб олинди.
Тадбир якунида меҳмонлар ва ёшлар ҳарбий қисмдаги замонавий қурол-яроғлар, ҳарбий хизматчиларнинг кундалик турмуш тарзи ҳамда яратиб берилган шарт-шароитлар билан яқиндан таниш