
Суд Трампнинг The New York Times газетасига қарши 15 миллиард долларлик даъвосини рад этди.
Судянинг айтишича, Трампнинг даъво аризаси қоидабузарликлар билан тақдим этилган, президентнинг даъволари моҳияти аниқ эмас. Жавобгар даъволарнинг моҳияти ва мазмуни ҳақида аниқ хабардор қилиниши керак.
«Даъво — рақибни ҳақоратлаш ва унга қаҳрли ҳужумлар қилиш учун минбар эмас», — деди судя Стивен Мерридей.
Мерридей Трампга ўз даъво аризасини тузатиб қайта топшириши учун 28 кун муҳлат берди.
16 сентябр куни Доналд Трамп The New York Times газетасини судга беришини маълум қилганди. Айтишича, газета «ўнлаб йиллар давомида» у, унинг оиласи, бизнеси ва умуман Америка миллати ҳақида ёлғон тарқатиб келган. Унинг фикрича, нашр радикал сўл Демократик партиянинг дастагига айланиб қолган.