СИЁСАТ

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига сайлов натижалари маълум қилинди

Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг бугун ўтказилган навбатдаги йиғилиши 27 октябрь куни бўлиб ўтган сайлов якунларига бағишланди. Уни ҳудудий сайлов комиссияси раиси З.Алимардонова бошқариб борди.

Таъкидланганидек, сайлов куни вилоят ҳудудидаги 865 та сайлов участкасида 1 млн. 70 минг 645 нафар сайловчи депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларга овоз берди. Бу сайловчилар умумий сонининг 74,2 фоизини ташкил этади.

Овоз бериш натижаларига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 6 нафар, халқ депутатлари вилоят Кенгашига 50 нафар, шаҳар ва туман Кенгашларига 370 нафар, жами 426 нафар депутат сайланди.

Жумладан, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 20 нафар, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 12 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 9 нафар, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 4 нафар, Ўзбекистон Экологик партиясидан 5 нафар депутат сайланди. Сайланган 50 нафар депутатнинг 17 нафари (34 фоизи) хотин-қизлардир.

Йиғилишда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, матбуотда эълон қилиниши белгиланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan