ИЛМ-ФАН ЎЗБЕКИСТОН Фойдали

Термизда янги институт ташкил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралдаги “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали ва Термиз давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Термиз давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди.

Термиз давлат университети қошида Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи илмий кенгашнинг иш бошлаши ва мазкур қарорнинг қабул қилиниши давлатимиз раҳбарининг вилоятимиз педагогларига бўлган эътиборидан далолатдир.

Ҳудудларда педагогик таълимни яхшилаш, таълим соҳаси учун мутахассис тайёрловчи олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган ушбу даргоҳда эндиликда мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшувчи етук малакали педагог кадрлар тайёрланади.