ЎЗБЕКИСТОН

Коррупциясиз келажак сари!

«9-декабр – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни» муносабати билан Сурхондарё вилояти солиқ бошқармасида «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди.

Тадбирда ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари, ОАВ ходимлари, блогерлар, шунингдек, тадбиркорлар ва талабалар иштирок этишди.

Унда сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларга тўхталиб, унга қарши курашиш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг, балки барчамизнинг вазифамиз эканлигини қайд этишди.

Шунингдек, таъмагирлик, пора бериш ва олиш, маълум бир совға таклиф этиш эвазига фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига қарши ҳаракат қилиш қонуний ман этилиши, агарда мана шундай ҳолатлар юзага келса, жиноий жавобгарликка олиб келиши таъкидланди.

Бундан ташқари, кўргазмали воситалар орқали солиқ тизимида коррупцияга қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Коррупсион ҳолатларнинг салбий оқибатлари тўғрисида видеоролик намойиш этилиб, иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. “Очиқ эшиклар куни” доирасида ташриф буюрганлар солиқ тизими ходимларига яратилган шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишдилар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan