ЖАМИЯТ

Марказий банк Сурхондарё вилоят бошқармасидан эслатма

Қадрли воҳадошлар, бугунги кунда аҳолига банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш кўлами кенгайтирилмоқда. Шундан келиб чиқиб, сизга қуйидаги фойдали маълумотларни тақдим этамиз. Улар банкоматлардан фойдаланишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этишга ёрдам беради, деган умиддамиз.

Банкоматлар узлуксиз ишлаши бир неча омилларга боғлиқ. Жумладан, электр таъминотининг узлуксизлиги, уяли алоқа тармоғининг сифати, об-ҳаво шароити ва инсон омилига. Электр таъминотида узилиш содир бўлган тақдирда банкомат ишчи ҳолатга ўтиши учун 30 дақиқагача вақт талаб этилади.

Алоқа тармоғи сифати талаб даражада бўлмаса, банк картаси тўлов тизими серверлари билан боғлана олмайди, натижада тўлов операцияларни амалга ошириш чекланади.

Об-ҳавонинг иссиқ ёки совуқ бўлиши банкоматлар резина қисмларининг эластик қобилияти ўзгариши (иссиқда юмшоқ ва совуқда қаттиқ бўлиши) механик носозликларни келтириб чиқаради.

Булардан ташқари, фойдаланувчида банк картаси ва банкомат орқали операциялар амалга ошириш кўникмалари етарли бўлмаслиги ҳам ноқулайликларни вужудга келтиради.

P/S: Саҳифаларимизни кузатиб боринг, келгуси навбатда Марказий банк Сурхондарё вилоят бошқармаси мутахассисларининг пластик карталар ҳақидаги маълумотларини тақдим этамиз.