
Ер-давлат мулки, у қонун билан муҳофаза этилади. Аммо орамизда давлат ерини ўзбошимчалик билан ўзлаштирмоқчи бўлганлар ҳам учраб турибди. Ана шундай ҳолатлардан бирига эътиборингизни қаратмоқчимиз. Қизириқ туманида истиқомат қилувчи Собир Мирзаев туманнинг Шодлик маҳалласи ҳудудида жойлашган эски футбол майдони яъни ҳокимиятнинг захира ер майдонини ўзбошимчалик билан тасарруф этишга киришади.Бунинг учун фуқаро Мирзаев ерга эгалик қилиш ҳуқуқини олмасдан 250 кв ер майдонида 3 хонали иморат қуришни мақсад қилган. Аслида бу жойларда аҳолининг талабидан келиб чиқиб турар жой мажмуаларини қуриш режалаштирилган. Шу сабаб Собир Мирзаевнинг ноқонуний қурилиш ишлари аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.

Мазкур ҳолат қонун доирасида ўрганиб чиқилди ва ноқонуний деб топилган қурилиш ишлари суднинг қарори асосида тўхтатилди. Бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди. Давлат ижрочиларининг саъй-ҳаракатлари билан ушбу ноқонуний қурилма махсус техника ёрдамида тўлиқ бартараф этилди.
Бюро органлари томонидан жорий йилда мазкур тоифадаги 126 та суд ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, ер майдонлари ундирувчиларга қайтарилиши таъминланган.
Бундан ташқари, Магистраль газ қувурлари ҳимоя зонасида ўзбошимчалик билан қурилган 2 та ноқонуний қурилмалар ҳам бартараф этилган.
Бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.