САЛОМАТЛИК Фойдали

Ялпизнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида биласизми?

Ялпиз бугунги кун фитотерапияси, ароматерапия ва фармокологиясида ҳам кенг қўлланилади. Бу шифобахш ўсимлик таркибидаги эфир мойлари, айниқса, камфора ва ментол мойи аъзоларни совуқ урганда даволовчи, бирор жой тилинган ёки чақа бўлганда газак олиб йиринглашдан сақловчи яхши антисептикдир. Шунингдек, ялпиз мойи нафас йўллари хасталикларида ва томоқ оғриғини қолдиришда оғиз чайиш воситаси сифатида сувга қўшиб ишлатилса самарали фойда беради.

Ялпиз мойи тиш оғриғини қолдиради, бир томчиси қулоқ оғриғига даво. Бу мой чўмилганда ваннага солинса тери тонусини оширади, бадандаги турли тошмалардан халос қилади. Бош айланганда ва ҳушдан кетиш ҳолатларида ҳидланса онгни тетиклаштиради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan