ЖАМИЯТ ҚИЗИҚАРЛИ ЎЗБЕКИСТОН

Термизда кенг қамровли дезинфекция ва карантин тадбирлари бошланди

Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Сурхондарёда аниқлаган коронавирусга чалиниш ҳолатларининг 9 таси ҳам аҳоли орасида қайд этилган. Шундан келиб чиқиб, ҳудудларимизда карантин талаблари яна кучайтирилди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизматидан хабар берилишича, соғлиқни сақлаш, санитария эпидемиология, ички ишлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, фавқулотда вазиятлар бошқармаси, миллий гвардия ходимлари ҳамда ҳарбийлар сафарбарликка йўналтирилди. Аҳоли гавжум бозорлар, кўчалар, ташкилот ва корхоналарда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.
Ўзингиз ва атрофдагиларни хавфли инфекциядан ҳимоя қилинг!

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan