ЎЗБЕКИСТОН

Дам олиш кунлари нисбатан илиқ об-ҳаво кузатилади

“Ўзгидромет“ агентлигининг хабар беришича, дам олиш кунларида Республикамизда ёғингарчиликсиз кам булутли об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечаси 0…-3 даража, кундузи +5…+11 даража бўлади.

Агентликнинг маълум қилишича, бугун ва дам олиш кунлари республика бўйича ёғингарчиликсиз бироз булутли об-ҳаво сақланиб туради.

Кечаси ҳаво ҳарорати 0-3 даража совуқ, баъзи жойларда 5 даража совуққача, кундузи қуёш ҳавони 6-11 даража илиққача иситиши кузатилади. Қорақалпоғистон Республикасида кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқий йўналишдан енгил ва ўртача тезликда эсади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan