ХАБАРЛАР

Қирғизистонда 2025 йилдан бошлаб мактаб ўқувчилари учун 12 йиллик ўқитиш тизими жорий этилади

Қирғизистонда 2025 йилдан бошлаб мактаб ўқувчилари учун 12 йиллик ўқитиш тизими жорий этилади. 

Қайд этилишича, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан мамлакатда умумий таълим тизимини 12 йилликка ўтказиш концепцияси тасдиқланган ва дастур 2025 йилдан эътиборан амалиётга жорий қилиниши режалаштирилган. Шунингдек, 12 йиллик мактабни тугатганлик тўғрисидаги аттестатлар 2027-2028 ўқув йилидан бошлаб берилиши белгиланган.

“Таълим сифатини ошириш, ўқувчиларда замонавий кўникмалар ва билимларни ривожлантириш ҳамда битирувчиларни меҳнат бозорида рақобатбардош қилиш мақсадида 12 йиллик ўқув тизимига ўтиш концепцияси Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги томонидан халқаро стандартлар ва бошқа давлатларнинг муваффақиятли тажрибаларига асосланиб ишлаб чиқилган. Ушбу концепция экспертлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тайёрланган”, дейилади хабарда.

Концепцияга кўра, янги мактаб таълими тузилмаси бир неча йил давомида босқичма-босқич жорий этилади. Бу жараён ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни, ўқув стандартлари ва дастурларини яратиш ҳамда мослаштиришни, шунингдек, мактабларнинг инфратузилмасини янгилашни ўз ичига олади.

Ҳозиргача Қирғизистон мактабларида 11 йиллик таълим тизими амал қилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan