ХАБАРЛАР

1 сентябрдан машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш муддати ўзгаради

2022 йил 1 сентябрдан енгил автомототранспортларни техник кўрикдан ўтказиш муддатлари ўзгаради. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади.

Енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади:

  • ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар – 2 йилда бир марта;
  • ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспортлар – 1 йилда бир марта.

Бунда, мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар учун татбиқ этилмайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan