ДУНЁ

Германияда ковид чекловлари кучайтирилади

1 октябрдан бутун мамлакат бўйлаб узоқ масофага учувчи самолёт ва поезд йўловчилари юқори ҳимояланган ниқоб тақиши шарт. Тиббиёт муассасаларида нафақат ниқоб, балки эмлаш сертификати ҳам талаб қилинади.

Федерал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, жойларда ҳукуматлар ўз хоҳишига кўра, вазиятга қараб, қўшимча талабларни киритиши — масалан, жамоат транспорти ва ресторанларда ниқоб, оммавий тадбирларда ижтимоий масофани сақлаш каби чоралар қўлланилиши мумкин.

Германия Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат ёзда эпидемия нуқтаи назаридан нисбатан муваффақиятли омон қолганини маълум қилди. Бироқ, бир неча ҳафта олдин, асосан, қариялар орасида ковид туфайли ўлимнинг янги ўсиши қайд этилган.

Берлинда улар янги карантин ёки мактабларда дарсларни бекор қилиш ҳақида ҳеч қандай гап йўқлигини таъкидламоқда.

Шу билан бирга, самолётларда ниқобга бўлган талаб ҳукумат коалициясининг кескин танқидига сабаб бўлди: ижтимоий тармоқларда ҳукумат аъзоларининг Канадага учаётган самолётидан суратлар тарқалмоқда ва маълум бўлишича, амалдорларнинг ўзлари ниқобсиз учган.

Расмийлар бу ҳарбий ҳаво кучлари парвози эканлиги ва ниқобдан кўра сертификат талаб қилишни афзал кўришларини айтишди.

Германияда бир кунда 12 157 та коронавирус инфекцияси аниқланган. Мамлакатда жами 26 886 447 та ҳолат қайд этилган.

Германияда коронавирус инфекциясидан вафот этганларнинг умумий сони 140 213 кишини ташкил этади, бугунги кунда 6 та ўлим қайд этилган.

806 334 киши касалликнинг фаол босқичида, улардан 631 нафарининг аҳволи оғир. Ўлим даражаси 0,52 фоизни ташкил этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan