ДУНЁ

Xитойнинг Исроилдаги элчиси ўз қароргохида ўлик ҳолда топилди

Xитойнинг Исроилдаги элчиси Ду Вэйнинг жасади Тел-Авив шимолида жойлашган Герцлия шаҳридаги ўз қароргоҳида топилди. Дипломат 57 ёшда эди. У шу йилнинг феврал ойида Xитойнинг Исроилдаги элчиси лавозимини эгаллаган.

Бундан олдин Ду Вэй ХХРнинг Украинадаги элчиси бўлган. Исроил оммавий аxборот воситаларининг xабар беришича, унинг қасддан ўлдирилганлиги бўйича далиллар топилмаган. Катта эҳтимол билан у юрак хуружи натижасида вафот этган бўлиши мумкин. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan