ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Музработлик қиморбозлар ўйинига чек қўйилди

2001 йилда туғилган фуқаро Мажидов Музработ тумани “Шаффоф” маҳалласида – акасининг доимий равишда истиқомат қилмайдиган уйида маҳалладошлари ва қўшни маҳаллалардаги танишлари билан қимор ўйинини йўлга қўйган. Музработ тумани ИИБ ходимларининг навбатдаги тезкор тадбири 8 май куни соат 1:00 да бўлиб ўтди.  Рейд натижасида воқеа жойида қимор учун тикилган 1.000, 5.000 ва 10.000 сўм купюрадаги жами 149.000 сўм пуллар ва 54 дона карталар  ашёвий далил сифатида олинган.

Қиморбозлар шу куннинг ўзида тергов қилиниб, жиноий ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 278-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этганликда айбланиб, жавобгарликка тортилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan