
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Ғазо секторининг блокададаги Хон Юнус шаҳридаги Ал-Меваси ҳудудига геноцидда айбланган Исроил томонидан уюштирилган ҳужумни қоралади.
Ташкилот раҳбари Исроил армияси аввалроқ “хавфсиз ҳудуд” деб эълон қилган Ал-Мевасида кўчирилган одамларга қилинган ҳужум муносабати билан “даҳшат ва афсусда” эканини таъкидлади.
Гутерриш идорасининг эслатишича, аҳоли зич жойлашган ҳудудга қилинган ҳужумда 90 киши ҳалок бўлган. “Ҳужум Ғазо секторида хавфсиз жойлар йўқлигини яна бир бор кўрсатди”, — дейилади хабарда.
“БМТ Бош котиби тинч аҳоли, жумладан, болалар ва аёлларнинг ўлдирилишини қоралайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбари халқаро гуманитар ҳуқуқни, жумладан, ҳурмат, мутаносиблик ва эҳтиёт чоралари тамойилларини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлайди”, — дея таъкидлади Гутерриш идораси.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ҳужумларга чек қўйиш зарурлигини яна бир бор таъкидлаб, зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва Ғазо секторидаги маҳбусларни озод қилишга чақиради, дейилади баёнот матнида.