ДУНЁ

Қўшни Тожикистонда 230 киши коронавирус билан зарарланган

Azia-Plus эълон қилишича, 4 май куни соат 16.30 гача Тожикистон Республикасида  230 та COVID-19 вирусига чалинган фуқаролар қайд этилган. Шундан 110 та ҳолат Душанбеда, 70 таси Сўғд вилоятида, 22 та ҳолат республика бўйсинувидаги шаҳар ва районларида, 21 та Хатлон вилояти ҳамда 7 таси Тоғли Бадахшонда аниқланган. Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, хавфли инфекция туфайли 3 киши ҳаётдан кўз юмган.

4 май ҳолатида мамлакатдаги даволаш муассасаларида 3208 нафар тожикистонликлар врачлар назорат остида сақланяпти. Сўнгги кунларда 246 киши ижобий ташхис хулосалари асосида уйларига қайтарилган.

(Тожикистон ОАВларида касалланиш билан боғлиқ вазият бир кун олдинги маълумотлар асосида тақдим этиб бориляпти.)