ЖАМИЯТ

Сурхондарёда 6 нафар коронавирусга чалинганлар беморлар қолмоқда

Аввал хабар қилганимиздек, 30-апрель ҳолатида жами 20 нафар коронавирусга чалинган беморлар Термиз шаҳрида жойлашган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволаниб, ушбу муассасасада 15 нафар касалланганлар қолган эди.  Бугун яна 9 киши реабилитацияга ўтказилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, беморлар халқаро тажрибалар асосида мамлакатимиз ҳамда хорижлик шифокорлар иштирокидаги видеоконсилиумлар ёрдамида даволанди. Бутун дунё халқлари бошидан кечираётган бу синовли кунларнинг оғир дамлари ўтиб, яна хотиржам, чекловларсиз ҳаёт тарзига қайтишга яқин қолдик. Ҳамжиҳатлик, жараёнларга дахлдорлик, меҳр-оқибат каби туйғулар одамлар ўртасида мустаҳкам қарор топмоқда.

 Наргиза Одинаева