СИЁСАТ

Польша президентлик сайловларини почта орқали ўтказмоқчи

Бир қанча қарама-қаршиликларга қарамасдан,  Польша ҳукумати 10 май куни коронавирус пандемияси шароитида почта орқали президентлик сайловини ўтказишни режалаштирмоқда.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, сайловчиларнинг 60 фоизи амалдаги президент Анджей Дудуни қўллаб-қувватлашга тайёр. Умуман олганда, 6 нафар  номзод давлат раҳбари лавозимига даъвогарлик қилмокда. Почта орқали сайлаш тартиби Полша Қонунчилик палатаси томонидан  апрель ойининг бошида тасдиқланган. Яқин кунларда масофадан овоз бериш тўғрисидаги Қонун Сенат томонидан ҳам маъқулланиши керак. Европа Комиссияси Польшада эркин ва адолатли сайловлар бўлишини кутмоқда.