ДУНЁ

Жанубий Корея ва КXДР ўртасидаги чегарада отишма содир этилган

Жанубий Корея ҳарбийлари Шимолий Корея билан чегарада отишма содир этилганлиги ҳақида xабар беришмоқда. Маълумотларга кўра, Жанубий Кореянинг ҳарбийлаштирилган ҳудудида жойлашган қўриқчи постига Корея Xалқ Демократик Республикаси томонидан бир нечта ўқ узилган. Жабрланганлар йўк, ҳарбий  объектларга зарар етказилмаган. Бир неча  огохлантиришдан сўнг Жанубий Корея томони ҳам икки марта ўт очган. КXДР эса воқеа юзасидан изоҳ бермаяпти.

Айтиш керакки, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин уч ҳафта ичида биринчи марта омма қаршисида пайдо бўлганди.  Давлат раҳбарининг жамоат жойларида узоқ вақт кўринмаганлиги унинг касаллиги ва ҳатто ўлими ҳакидаги миш-мишларни келтириб чиқарди.