ДУНЁ

Германия Путинни ядровий таҳдидда айблади

Германия ҳукумати Россия президенти Владимир Путиннинг Беларусь ҳудудида тактик ядровий қуролларни жойлаштириш ҳақидаги баёнотини “ядровий қўрқитишнинг навбатдаги уриниши” деб баҳолади, деб ёзади Bild DPA агентлигига таяниб.

Германия ташқи ишлар вазирлиги вакилининг айтишича, Россия раҳбари мисол тариқасида келтирган АҚШ ядро қуролининг Европанинг қатор давлатларида жойлаштирилиши бундай қадамни оқлай олмайди.

Германия дипломатик миссияси, шунингдек, Беларуснинг ядро қуролини жойлаштирмаслик бўйича халқаро мажбуриятларини эслатиб ўтди ва Путиннинг НАТО ядровий кучларини тақсимлаш бўйича қилган таққослаши нотўғри эканлигини ва уни Россиянинг қадамини оқлаш учун ишлатиб бўлмаслигини қўшимча қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan