ДУНЁ

Тожикистон ва Қирғизистон ўт очишни тўхтатиб, тинчлик битимини имзолади

Қирғизистон ва Тожикистон чегарадаги вазиятни барқарорлаштириш ва икки давлат ўртасида тинчлик ўрнатиш тўғрисида протокол имзолади. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиэв тожикистонлик ҳамкасби Саймўмин Ятимов билан музокаралардан сўнг маълум қилди, деб ёзади «РБК».

Расмий маълумотга кўра, тинчлик протоколи уч бандни ўз ичига олади:

  • қўшинларни чегара чизиғидан доимий жойларига қайтариш;
  • икки давлат чегарасида фақат чегара отрядларининг қолиши;
  • чегара масалаларини ҳал этиш жараёнини давом эттириш.

Ҳозирда жанглар тўхтади, аҳоли чегара зонасига қайтишни бошлади. Якшанбадан душанбага ўтар кечаси тўқнашувлар кузатилмади.

Маълумот ўрнида, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара узунлиги 987 километрни ташкил этади. Унинг 460 километри бўйича эса томонлар ўртасида ҳанузгача келишувга эришилмаган.

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар ўтган ҳафта кескинлашган бўлиб, давлатлар бир-бирини ўт очишни тўхтатиш режимини бузганликда айблаган ва чегара қишлоқлари ўққа тутилгани ҳақида хабар берилган эди. Боткен вилоятининг Боткен ва Лейлек вилоятлари ва Қирғизистоннинг Ўш вилоятининг бир қисми, шунингдек, Сўғд вилоятининг Исфара ва Ғофуров вилоятларининг бир қисми ҳамда Тожикистоннинг Лахш вилоятида ҳам тўқнашувлар қайд этилган. Боткен вилоятида фавқулодда ҳолат режими ҳам жорий этилган эди. Вазият авж олиш вақтларда томонлар ўт очишни тўхтатишга бир неча бор келишиб олишган, бироқ келишувларга риоя қилинмаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan