ДУНЁ

«Чегарадаги можаро ортида эктремистик гуруҳлар борлигини тахмин қиляпмиз» — Марат Иманқулов

Қирғизистон республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманқулов Тожикистон билан чегарадаги можарода экстремистик гуруҳлар иштирок этаётган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Ўлдирилганлар орасида ҳарбий хизматчилар, чегарачилар, ҳатто одамларга ёрдам кўрсатган фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ҳам бор.

Баъзилар қийноққа солиниб ўлдирилган, боғизланган, қулоқлари кесилган, жасадлари таҳқирланган. Бу жанговар ҳаракатларда экстремистик террор ташкилотлар вакиллари иштирок этган бўлиши мумкинлигини англатади.

Марат Иманқулов, Қирғизистон республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби 

Иманқуловнинг сўзларига кўра, Қирғизистон ҳудудига бостириб кирган Тожикистон қуролли кучлари томонида фуқаролик кийимидагилар қўлида қурол-яроғ билан ҳар томонга, шу жумладан, тинч фуқароларга қарата ўқ узгани билан ҳам тасдиқланган.

Бизда видео материаллар мавжуд, уларни ўзингиз ҳам бемалол интернет тармоқларидан топишингиз мумкин.

Кадрларда номаълум қуролли тузилмаларни ифодаловчи гуруҳ ёниб кетган танк яқинида ҳаракатланган.

Биз улардан бирини аниқладик, бу Афғонистон фуқароси. Шунинг учун мен қарши томон сафида халқаро экстремистик террор ташкилотлар вакиллари, чет элдан келган ёлланма аскарлар иштирок этишди, деб ҳисоблайман.

Марат Иманқулов, Қирғизистон республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan