ЖАМИЯТ

Коронавирусдан нафақат одамлар, гуллар ҳам озор чекяпти

Вирус Атлантиканинг икки тарафидаги гулчилик саноатига жиддий талофат етказди. Европа одатда баҳор фаслида мижозларга тўла бўларди, бироқ бу йил  карантин туфайли турли мамлакатлар  90 фоиз  буюртмаларни рад қилишмоқда. Кўплаб гулчилар фаолиятларини тескари ўнгариб, гўзал маҳсулотларини ахлатга ирғитишига тўғри келмокда, дея хабар беради Ewronews.

“Биз учун вазият ўта жиддий. Харидорлар йўқ. Барча буюртмалар бекор қилинди, гул ўстиришга кетган ҳамма кучимиз зое кетди. Устига устак тенгсиз молиявий йўқотишларга дуч келдик,”-дейди португалиялик гулчилик  хўжалиги эгаси Витор Арахио.

Атлантиканинг нариги томонида ҳам аҳвол яхши эмас. Бутун Америкага машҳур Skagit водийсидаги лолалар фестивали бу йил маълум сабабларга кўра қолдирилди. Зарар миқдори 60 миллион долларга ўлчанмоқда. Бироқ, маҳаллий гул етиштирувчилар умидларини узишмаган.

“Биз гуллар савдосини онлайн-дўконлар орқали юритишга уринаяпмиз. Гулларни исталган манзилга етказишга тайёрмиз. Ўйлашимча, айнан карантин шароитида кўплаб одамлар ҳаётини  гуллар ёрқинлаштириша олади.”-дейди  Эндрю Миллер Tulip Townfarm соҳиби.