ЖАМИЯТ СИЁСАТ ЎЗБЕКИСТОН

Ҳоким ва ёшлар учрашуви: муаммолар ечим топмоқда

Бугун, 20 июнь Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигида, шунингдек, тегишли мутасаддилар иштирокида видеоселектр кўринишида ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгаши раиси Шерзод Олимовнинг туғилган куни билан табриклашдан бошланган видеоселектр туманлар кесимида ёшларга сўз берилди. Уларни қийнаётган муаммолар, саволлар тингланди, муаммолар тегишлича ҳал этилди.  Университет битирувчиларидан икки нафари ҳокимнинг топшириғига кўра, вилоят ҳокимлигига ишга олишга буйруқ берилди. Ангор, Сариосиё, Шўрчи туманларидан ўқув марказ очиш ва уни жиҳозлаш учун имтиёзли кредит олиш юзасидан бўлган мурожаатлар селектрнинг ўзида ҳал қилинди.

Шунингдек, чорвачилик, хусусий мактаб очиш, кинотеатр қуриш ва уни жиҳозлаш учун ёшларга кредит ажратилиши,  уйсиз ёшларга ёрдам берилиши,  ижодкор ёшларнинг ижод намуналари китоб ҳолида чиқиши,  инглиз ва рус тилларидаги манбаларни ўзбек тилига таржима қили ишлар амалга оширилиши айтиб ўтилди.

Айтиш жоизки, ҳокимнинг ёшларга бўлган эътибори, уларни қийнаётган мурожаатларни тинглаши ва уларга шу ернинг ўзида ечим топиши,  тегишлича чора кўриши таҳсинга сазовордир.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan