СИЁСАТ

АҚШ Яманга яна зарба берди

Америка қўшинлари бугун, 13 январь куни маҳаллий вақт билан 3:45 да Ямандаги ҳусийларнинг радиолокацион станциясига ҳужум қилди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) хабар берди

Зарба USS Carney авиаташувчиси томонидан Tomahawk ракеталари ёрдамида амалга оширилган. Ҳарбийларнинг таъкидлашича, операция Prosperity Guardian альянси билан тузилган келишувлардан мустақил тарзда ўтказилган.

Ҳусийларга тегишли “Al Masirah” телеканали АҚШ ва Буюк Британия ҳарбий самолётлари Яман пойтахти Санага янги ҳаво ҳужуми уюштиргани ҳақида хабар берган. Бироқ расмий Лондон Британия қуролли кучларининг янги зарбада иштирок этганини ҳали тасдиқламади.

CENTCOM’га кўра, радарларга зарбалар ҳусийларнинг Қизил денгиздаги кемаларга ҳужум қилиш қобилиятини бузиш учун зарур. Оммавий ахборот воситаларида Яман пойтахти Санада, Ал-Дайлами авиабазаси яқинида, Ҳодейда порт шаҳрида портлашлар овози эшитилгани, шунингдек, қирғоқ радарлари ва кузатув пунктларига ҳужумлар бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan