СПОРТ

Осиё кубоги-2023. Бугун Ўзбекистон юришини бошлайди

Кеча, 12 январь куни Қатар яшил майдонларида футбол бўйича Осиё кубоги баҳслари старт олди. Очилиш ўйинида мезбонлар Ливан терма жамоаси билан куч синашиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бугун, 13 январ куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам гуруҳ босқичидаги дастлабки ўйинини ўтказади. Сречко Катанец шогирдларига Сурия термаси рақиблик қилади.

Бугунги учрашувда “оқ бўрилар” оқ рангли либосда ҳаракатланишса, суриялик футболчилар қизил либосларда тўп тепади. Ўзбекистон термаси дарвозабони эса қора рангли либосда ҳаракатланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон-Сурия ўйини Тошкент вақти билан 22:30 да старт олади. Баҳсга “Жассим бин Ҳамад” стадиони мезбонлик қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan