ХАБАРЛАР

Британия Киев билан хавфсизлик кафолатлари тўғрисида битим тузган илк давлат бўлди

Украина Президенти Владимир Зеленский ва Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак Украина НАТОга аъзо бўлгунга қадар амалда бўладиган хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда “Европейская правда” хабар берди. 

НАТОнинг Вильнюсдаги саммитида G7 давлатлари декларация қабул қилинганди. Унга кўра G7 аъзо давлатларининг ҳар бири Украинага хавфсизлик кафолатларини берган.

Шундай қилиб, Буюк Британия G7 давлатларидан биринчи бўлиб тегишли келишувни тузди.

Хусусан, Британия расмийлари тарихий деб атаган келишувда Украинага янги ҳужум уюштирилган тақдирда Буюк Британия Киевга тезкор ва узлуксиз мудофаа ёрдамини кўрсатиши кўзда тутилган. Шунингдек, шартнома Буюк Британиянинг Украинага кўрсатаётган ёрдамини, жумладан, разведка маълумотларини алмашиш, киберхавфсизлик ва мудофаа саноати соҳасида ҳамкорликни, тиббиёт ҳамда ҳарбий ходимларни тайёрлашни расмийлаштиради.

“Бугун Европа тарихи ўзгарган кун. Украина ва Буюк Британия хавфсизлик бўйича мисли кўрилмаган янги шартнома имзолади. Бу шунчаки декларация эмас. Бу бизнинг ҳамкорлигимиз, хусусан, Буюк Британиянинг буюк глобал қудрати томонидан берилган хавфсизлик кафолатлари туфайли юзага келадиган ҳақиқатдир”, дея Зеленский сўзларини келтиради УНИАН нашри. 

Бундан ташқари, Зеленский агар 1991 йилда Украинага шундай кафолатлар берилганида, уруш бошланмаслигини қўшимча қилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan