Ҳодисалар

Коинот чиқиндилари Хитойнинг “Тяньгун” орбитал станциясига зарар етказди

Хитойнинг “Тяньгун” орбитал станцияси коинот чиқиндилари билан тўқнашувдан зарар кўрди. Зарба қуёш панелларига зарар етказган ва станцияда электр таъминотида узилишлар юзага келган.

Хитой давлат ахборот агентлиги – “Синьхуа” хабарига кўра, воқеа ҳақида Хитойнинг бошқариладиган коинот агентлиги (CMSA) маълум қилган.

CMSA орбитал станцияга айнан нима қулагани – фазовий кеманинг қолдиқлари ёки микрометеоритларнинг парчаларими, ошкор қилмади.

2021 йилда ишга туширилгандан буён “Тяньгун” бир неча бор коинот чиқиндиларига чап берди, деб хабар беради report.az.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan