ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентда Matiz ёниб кетди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Matiz русумли автомобиль бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда ИИББ Йўл харакати хафсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Кеча, 12 январь куни Юнусобод тумани ТҲАЙ – Янги Юнусобод кўчалари чорраҳасида соат 18:00 ларда 1969 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Matiz’да қисқа туташув содир бўлган ва бунинг оқибатида ёнғин келиб чиққан. 

Маълумотларга кўра, бунинг оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ҳамда ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, кўнгилсиз ҳодисанинг юзага келиши сабаблари  ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда “ВАЗ-2107” ёниб кетганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan