ДУНЁ

АҚШ ҲАМАСнинг молиялаштириш механизмлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини молиялаштириш механизмларини аниқлаштирувчи маълумот учун 10 миллион долларгача мукофот тўлашга тайёр.

“АҚШ Давлат департаментининг “Адолат учун мукофотлар” дастури ҲАМАС террорчилик ташкилотининг молиявий механизмларини бузишга олиб келадиган маълумот учун 10 миллион долларгача мукофот таклиф қилмоқда”, — дейилади департамент хабарида.

Фото: Google Images

Хусусан, Давлат департаменти Фаластин ҳаракатининг сармоявий портфелидаги компанияларни бошқарадиган ҲАМАСнинг молиявий воситачилари, унга пул ўтказиш ва олинган даромадларни “ювиш” билан шуғулланадиганлар ҳақида маълумот сўрамоқда.

Департамент ҲАМАСнинг ҳар қандай даромад манбаларини узишга ёрдам берувчи маълумот учун пул тўлашга тайёр.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan