ДУНЁ

Туркиянинг Қаҳраманмараш провинциясида зилзила содир бўлди

Туркия жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш провинциясида 4,3 балли зилзила қайд этилди, дея хабар беради Аnadoly агентлиги.

Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси маълумотларига кўра, зилзила маҳаллий вақт билан соат 08:45 да қайд этилган.

Зилзила эпицентри Оникишубат туманида жойлашган. Ўчоғи – 6,94 километр чуқурликда. Қурбонлар ва вайрон бўлган бинолар ҳақида маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркиянинг Қаҳраманмараш провинциясида магнитудаси 7 дан ошадиган иккита зилзила содир бўлган эди. Ер силкинишлари мамлакатнинг 10 провинциясида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган.

Феврал ойида табиий офатдан Туркияга етказилган зарар 105 миллиард доллардан ошди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan