ЎЗБЕКИСТОН

Экологик фожиа ва миллат заковати: “Ўзбекистонлик” фильми 4-эпизодининг трейлери эълон қилинди

18-октябр куниЛондонда бўлиб ўтаётган“Ўзбекистонлик” III халқаро форумида кўпчиликка танилган “Ўзбекистонлик” фильмининг 4-эпизоди ёпиқ премьера қилинади. Кенг жамоатчилик эса уни 19-октябр куни соат 18:00 да MY5 телеканалида ва Uzbekistan’s club’нинг YouTube’даги расмий каналида томоша қилиши мумкин.

Фильмнинг олдинги эпизодлари кўплаб томошабинлар эътирофига сазовор бўлди ва миллионлаб маротаба кўрилди.

Муштарий Шарифова, Дмитрий Богданов, Азиз Шоҳакимов, Бобир Акилханов ва бошқаларнинг ўрнак бўларли ҳаётий йўллари кўплаб ёшларга илҳом бағишлади. YouTube’даги минглаб шарҳлар, оммавий ахборот воситалари ва блоглардаги кўплаб мақола ва постларнинг сони лойиҳанинг муваффақиятидан далолат беради.

Фильмнинг янги, 4-эпизодида томошабинлар Буюк Британияда ақл бовар қилмайдиган чўққиларни забт этаётган қаҳрамонлар: Камола Маҳмудова ва Тимур Юнусовларнинг ҳикоялари билан танишадилар. Фильмнинг асосий мавзулари атроф-муҳит ва яқинлашиб келаётган экологик фожиалар, шунингдек, инсон капитали ва кучли, билимли миллатни юксалтириш бўлади.

Тимур Юнусов Бухорода туғилган бўлиб, айни дамда Кембриж университетида биология фанлари доктори. Темур турларнинг биологик хилма-хиллиги бўйича шуғулланиб, илмий фаолият олиб борди. Унинг қобилиятларини Кембриж университети профессорлари пайқашди ва у ерда докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш учун қаҳрамонимизга ноёб имконият тақдим этишди. Бугун у сайёрамизда давом этаётган иқлим ўзгаришлари фонида Ўзбекистон тақдиридан хавотирда.

Камола Маҳмудова – Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) директори. У Тошкентда туғилган, аммо 25 йилдан ортиқ вақт давомида хорижда молиявий чўққиларни забт этиб келмоқда. Камола банк-молия соҳасидаги фаолияти давомида оғир рақобатларга бардош бериб, юқори даражадаги менежер бўлиб етишди. Унинг ютуқлари Буюк Британиядаги ўзбек диаспораси орасида юксак ҳурматга сазовор.

Лойиҳа ҳамкорлари: Ucell мобил оператори ва Турин политехника университети. Лойиҳа “қанотлари” – UzAirways.

Uzbekistan’с club ижодий жамоаси ўтган йиллар давомида бутун республика ёшларини илҳомлантирган “Ўзбекистонлик” фильмларини қўллаб-қувватлагани ва тадбирларни юқори савияда ўтказишдаги бебаҳо ёрдами  учун Ёшлар ишлари агентлигига алоҳида ва шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ҳам ўз миннатдорчилигини билдиради. 

“Ўзбекистонлик” III Халқаро форуми доирасида нафақат “Ўзбекистонлик” фильми, балки янги медиа-лойиҳалар ҳам тақдим этилади.

Жумладан, Uzbekistan’s club жилокор журналининг ўзбек ва инглиз тилларидаги биринчи сони ҳам намойиш қилинади. Форумда бутун дунё бўйлаб энг муваффақиятли ватандошлар, хорижлик ишбилармонлар, дипломатлар, йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan