СПОРТ

Жарқўрғонда катта спорт байрами

Бугун Жарқўрғон туманидаги “Қизилмозор” мотосўқмоқларида мотокросс бўйича республика чемпионати ва биринчилигининг  дастлабки босқичи ҳамда Меҳнат қаҳрамони Норали Боймуродов хотирасига бағишланган мусобақа бошланди.

Дастлаб мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Tадбирда сўз олганлар халқпарвар инсон Норали Боймуродов ва унинг фаолияти ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумот беришди. Шундан сўнг Н.Боймуродов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Шунингдек, иштирокчилар Нурали Боймуродов номидаги мемориал музейдаги экспонатлар билан танишишди. Mаълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, бу йилги мотокросс мусобақасида Қорақалпоғистон Республикаси, Tошкент шаҳри ва вилоятлардан, шунингдек, Россия Федерацияси ва қўшни Қозоғистондан 100 дан ортиқ спортчилар иштирок этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа эртага, яъни 23 феврал куни ўз ниҳоясига етади. Унда ғолибликни қўлга киритган спортчилар жорий йилнинг март ойида Навоий вилоятида бўлиб ўтадиган республика биринчилигининг кейинги босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишади.

Сарвар Тулибоев