ТЕХНОЛОГИЯ

Телефон радиация тарқатади – ҳақиқат ёки афсона?

Саволга бошиданоқ жавоб берамиз: телефон, телевизор, планшет ёки бошқа маиший техника радиацияга эга эмас. Бу афсона. Барча уйдирма гаплар инглиз тилида “radiation” сўзининг “нурланиш” деб таржима қилингани учун ҳам пайдо бўлганлиги таъкидланади. Аммо ускуна кўп нарса тарқатиши мумкин. Радиофаоллик ҳақидаги афсоналар ҳам айнан таржимонлар сабаб тарқалиб кетди.

Улар “low radiation” сўзини “паст радиофаоллик” деб талқин қилишди. Бироқ эски ускуналарни ҳозир топиб бўлмайди, миш-мишлар эса ҳалигача одамлар орасида юради. “Википедия” гапимизни тасдиқлайди: “нурланиш” атамаси энергияни тўлқин ва заррачалар кўринишида тарқалишини англатади, деб таърифлаган.