СПОРТ

Тошкентда Италия ва юртимиз футболи афсоналари ўртасида учрашув ўтказилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, BMB Trade Group компанияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда “Hilton” меҳмонхонаси ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб мухлислар учун ажойиб совға тайёрламоқда.

Узоқ йиллар давомида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган футболимиз афсоналари миллий терма жамоа билан хайрлашув учрашувини ўтказадилар. Шу муносабат билан мамлакатимизга Италия футболи афсоналаридан иборат жамоа ташриф буюради.

Медиа-тадбирлар 17 май куни “Бунёдкор” стадионида, жамоалар ўртасидаги ўйин 18 май куни “Пахтакор” стадионида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan