ДУНЁ

Нобель мукофоти тарихи, кимларга ва қанча пул мукофоти берилади?

Ҳар йили октябр ойида Швеция ва Норвегиядаги қўмиталар илм-фан, адабиёт ва иқтисод, шунингдек, тинчликни сақлаш соҳаларидаги Нобель мукофотлари ғолибларини аниқлайди. Мукофот совриндорлари медал, диплом ва пул мукофотларини декабрь ойида Стокгольмда олади.

Бу йилги мукофот лауреатларини аниқлаш жараёни кетмоқда. Ҳозиргача тиббиёт ва физиология ҳамда физика бўйича совриндорлар аниқланган бўлиб, олдинда яна тўртта соҳадаги етук номзодлар кўриб чиқилмоқда. Қуйида Нобель мукофоти тарихи, кимларга ва қанча пул мукофоти берилиши, таниқли лауреатлар ва бошқа қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Нобель мукофотининг таъсис этилиши

Мукофот швед кимёгари, муҳандис ва ихтирочи Альфред Нобелнинг васиятига кўра таъсис этилган. У 1867 йилда динамитни, 1887 йилда баллиститни ихтиро қилган ва портловчи моддалар ишлаб чиқарадиган кўплаб корхоналарнинг ҳаммуаллифи бўлган.

   Нобелевская премия по праву считается самой престижной наградой в мире. Она является наградой мирового значения, высшей отметкой, а также официальным признанием того, или иного достижения.-2

Альфред Нобель васиятномаси

Динамит ихтирочиси Альфред Нобель вафотидан кейин ўз бойлигининг катта қисмини ушбу мукофотларни молиялаштириш учун қолдирган. 1895 йил 27 ноябрда у ўзининг васиятномасини имзолаган, унда том маънода шундай дейилган:

“Мен бойлигимнинг қолган қисмини қуйидагича бўлишмоқчиман: васиятимни бажарувчилар капиталларимни хавфсиз қимматли қоғозларга сарфлаши керак. Улар фонд тузади, унинг фоизлари йил давомида инсониятга энг катта фойда келтирадиган илмий кашфиётлар қилганларга бонус сифатида тақсимланади …”

Васиятнома Норвегия стортинги (парламенти) томонидан 1897 йил 26 апрелда маъқулланган, чунки Нобелнинг кўплаб қариндошлари судда эътироз билдиришга ҳаракат қилган. 1900 йил 29 июнда Швеция Қироллик Кенгашининг йиғилишида Нобель жамғармасининг низоми тасдиқланган ва мукофотлар берувчи институтлар фаолиятини тартибга солувчи қоидалар қабул қилинган.

Мукофотнинг илк лауреатлари

Нобель мукофоти 1901 йилдан бери физика, кимё, физиология ёки тиббиёт, адабиёт, тинчликни тарғиб қилувчи фаолият соҳаларидаги ютуқлари учун берилади. Биринчи Нобель мукофотларини топшириш маросими 1901 йил 10 декабрда Стокгольм ва Кристианияда бўлиб ўтган. Биринчи лауреатлар қуйидагилар эди:

  • рентген нурларини кашф этган немис физиги Вильгелм Конрад Рентген;
  • кимёвий кинетика ва осмотик босим соҳасидаги қонунларни кашф этган голланд кимёгари Якоб Хендрик Вант-Гофф;
  • қон зардобининг шифобахш хусусиятларини ва унинг дифтерияга қарши курашда қўлланишини кашф этган немис шифокори Эмил Адольф фон Беринг;
  • юксак идеализм, бадиий мукаммаллик ва руҳий, ноёб комбинацияни акс эттирувчи шеърий асарлари учун француз шоири Сулли-Прюдом;
  • Халқаро Қизил Хоч қўмитаси асосчиси сҳвейцариялик тадбиркор Жан Анри Дюнан;
  • француз иқтисодчиси ва халқаро воситачи Фредерик Пассига берилган.
Вилгелм Конрад Рентген

1968 йилда Швеция Давлат банки ўзининг 300 йиллиги муносабати билан иқтисод фанлари бўйича Альфред Нобель мукофотини таъсис этди. Ушбу мукофотнинг биринчи лауреатлари норвегиялик Рагнар Фриш ва голландиялик Ян Тинберген (иқтисодий жараёнларни таҳлил қилишнинг динамик усулларини ишлаб чиқиш ва қўллаш учун) бўлди.

Номзодларни ким танлайди?

Нобель мукофотига даъвогарлар бир нечта илмий муассасалар томонидан танланади ва кўриб чиқилади. Булар:

  • Физика, кимё ва иқтисод фанлари бўйича Нобель мукофотлари лауреатлари Швеция Қироллик фанлар академияси,
  • физиология ёки тиббиёт бўйича Қироллик Каролинска институти (Стокгольм),
  • адабиёт бўйича Швеция академияси,
  • тинчликни мустаҳкамлаш борасидаги фаолияти бўйича Ослодаги Норвегия Нобель қўмитаси аниқлайди.
Швеция Қироллик фанлар академияси

Лауреатларга неча пул берилади?

Нобель мукофоти лауреатлари Нобель сурати туширилган олтин медал, мукофотни топшириш мотивациясини ўз ичига олган диплом, шунингдек пул мукофоти билан тақдирланади. Ҳар бир номинация бўйича пул мукофоти миқдори 2023 йилда 11 миллион швед кронасини ёки жорий валюта курсларида тахминан 989 минг долларни ташкил этади.

And the award for ъuniversity with the most Нобель Prize winnersъ goes to …?  - Study International

Нобель мукофоти берилмаган йиллар бўлганми?

1901 йилдан бери Нобель мукофоти 49 марта берилмаган. Тақдирланмаган мукофотларнинг аксарияти Биринчи (1914-1918) ва Иккинчи (1939-1945) жаҳон урушлари даврида содир бўлган. Бундан ташқари, Нобель мукофоти жамғармаси низомида “…бирорта асар етарли даражада аҳамиятга эга бўлмаса, мукофот пули кейинги йилга қолдирилиши керак. Агар иккинчи йил кетма-кет муносиб кашфиётлар бўлмаса, маблағлар фонд ихтиёрига тақдим этилади”, деб ёзилган.

Мукофот қайси соҳаларда кўпроқ берилади?

Физика бўйича Нобель мукофотлари кўпинча зарралар физикаси соҳасидаги кашфиётлар учун, кимё бўйича — биокимё, тиббиётда — генетика, иқтисодда — макроиқтисодиёт ва адабиётда — наср учун берилган.

  • Физик бўйича (1901-2023) 225 лауреатга 117 та мукофот берилди
  • Кимё бўйича (1901-2022) 191 лауреатга 114 та мукофот берилди.
  • Физиология ёки тиббиёт бўйича (1901-2023) 227 лауреатга 114 та мукофот берилди
  • Адабиёт бўйича (1901-2022) 115 та мукофот 119 лауреатга топширилди.
  • Тинчлик бўйича 1901-2022: 140 лауреатга 103 та мукофот берилди.
  • Иқтисодиёт фанлари бўйича: 1901-2022: 92 лауреатга 54 та мукофот берилди

Нобель мукофотининг энг ёш лауреати

Малала Юсуфзай ҳар бир боланинг таълим олиш ҳуқуқи учун курашгани сабабли 2014 йил Тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган. У 1997 йил Покистоннинг Сват водийсида туғилган. 2008 йилда “Толибон” ҳаракати водий устидан назорат ўрнатгач, қизлар мактаблари ёқиб юборилган. Малала 2009 йилда BBC Urdu томонидан чоп этилган воқеалар кундалигини юритиб, унда “Толибон”нинг аёлларга тақиқлари ҳақида гапирган. Америка ҳужжатли фильми Малалага халқаро шуҳрат келтирган.

Малала Юсуфзай

Тез орада “Толибон” унинг ҳаётига таҳдид солган. 2012 йилда “Толибон” жангариси мактаб автобусида Малаланинг бошига ўқ узган. У тирик қолган, лекин унга қарши фатво чиқарилгани учун Англияга қочиб, у ерда сургунда яшашга мажбур бўлган.

2013 йилда Time журнали Малалани “Дунёнинг 100 та энг нуфузли одами” қаторига киритган. 16 ёшида у БМТда нутқ сўзлаган. Малала ўз нутқида бутун дунё бўйлаб қизларнинг таълим олишда тенг ҳуқуқли бўлишига чақирган ва бу мақсаднинг рамзига айланди.

Таниқли лауреатлар

Алберт Эйнштейн

Алберт Эйнштейн 1921 йилда фотоэлектр эффектини кашф этгани учун 2021 йил физика бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган. Фотоэлектрик эффект — бу материалга ёруғлик тушганда электронлар чиқадиган ҳодиса. Бу кашфиёт квант назариясининг ривожланишида муҳим рол ўйнаган.

Рабиндранат Тагор

Таниқли шоир, ёзувчи, файласуф ва бастакор Рабиндранат Тагор 1913 йилда адабиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган. Тагорнинг Нобель мукофоти учун танланиши унинг адабиётга қўшган улкан ҳиссаси ва адабиёт оламига таъсиридан далолат эди. У ушбу нуфузли мукофотга сазовор бўлган биринчи ҳиндистонлик бўлган. Тагор дастлаб бенгал тилида ёзган, бироқ кейинчалик шеърларини инглиз тилида қайта нашр қилгандан сўнг асарлари Ғарбдаги кенг аудиторияга етиб борган.

Карл Ландштайнер

Карл Ландштайнер австриялик биолог ва шифокор, инсон қон гуруҳлари билан боғлиқ кашфиёти учун 1930 йилда физиология ёки тиббиёт бўйича Нобель мукофотини олди. Унинг қон гуруҳларини аниқлаш бўйича инновацион иши тиббиёт соҳасига чуқур таъсир кўрсатди ва қон қуйиш амалиётини инқилоб қилди.

Мартин Лютер Кинг

Таниқли фуқаролик ҳуқуқлари фаоли, ирқий тенглик ва ижтимоий адолат тарафдори Мартин Лютер Кинг 1964 йилда Тинчлик учун Нобель мукофоти билан тақдирланган. Унинг ирқий камситишларга қарши курашиш, зўравонликсиз қаршилик кўрсатиш ва тенг ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича тинимсиз саъй-ҳаракатлари уни халқаро миқёсда таниқли шахсга айлантирди.

Маҳатма Ганди — унутилган номзод

Ҳиндистон мустақиллик ҳаракатининг кўзга кўринган етакчиси Маҳатма Ганди тинчлик ва зўравонликсиз қаршилик кўрсатишга катта ҳисса қўшганига қарамай, тинчлик учун Нобель мукофоти билан тақдирланмаган. Гандининг зўравонликсиз фалсафаси ва усуллари бутун дунё бўйлаб фуқаролик ҳуқуқлари, эркинлик ва адолат учун ҳаракатларни илҳомлантирди.

Махатма Ганди был культовой фигурой во всем мире, не говоря уже о своей стране

Ганди 1937, 1938, 1939, 1947 йиллар ва 1948 йил январида ўлдирилишидан бир неча кун олдин номзод сифатида кўрилган. Кейинчалик Нобель қўмитаси аъзолари мукофот топширмаганидан афсусланган. 1989 йилда Далай Лама Тинчлик мукофоти билан тақдирланганида, қўмита раиси бу “қисман Маҳатма Ганди хотирасига ҳурмат” эканини айтган. Бироқ қўмита Гандига мукофот нега берилмаганига ҳеч қачон изоҳ бермаган ва яқин вақтгача бу масалани ёритиб берадиган манбалар мавжуд эмас.

Нобель мукофоти ихтиёрий равишда рад этилганми?

Француз ёзувчиси Жан-Поль Сартр 1964 йилда адабиёт бўйича мукофотдан воз кечган, чунки у расмий мукофотларни умуман тан олмаган. Ветнамлик сиёсатчи Ле Дик Тхо эса 1973 йилда Тинчлик мукофотини олишдан бош тортган ва мамлакатдаги вазият туфайли уни олишнинг иложи йўқлигини айтган.

Мукофотни олмасликка мажбурлаш ҳолати

ФСБ опубликовала новые архивные документы о самоубийстве Гитлера - РИАМО

Адолф Гитлер уч нафар олимга: кимёгар Рихард Кун, биокимёгар Адолф Бутенандт ва бактериолог Герхард Домагкга мукофотни олишни тақиқлаган. Кейинчалик улар медал ва диплом олишга муваффақ бўлган, лекин пул мукофоти эмас.

Совет шоири ва ёзувчиси Борис Pasteрнак аввалига Нобель мукофотини олишга рози бўлган, бироқ кейин ҳокимият босими остида уни рад этган.

2023 йилги Нобель мукофоти совриндорлари

Бу йил Стокгольмда тиббиёт ва физиология бўйича Нобель мукофоти совриндорлари венгриялик Каталин Карико ва америкалик Дрю Вайсманга “COVID-19 га қарши самарали мРНК вакциналарини ишлаб чиқишга имкон берган нуклеозид базаси модификациялари ҳақидаги кашфиётлар учун” бўлди.

Физика бўйича Нобель мукофоти эса Пьер Агостини, Ференц Крауз ва Анн Л’Юилега “моддадаги электронлар динамикасини ўрганишда аттосекундли ёруғлик импулсларини ҳосил қилувчи экспериментал методлар учун” берилди.

4-октябрда кимё, 5-октябрда адабиёт, 6-октябр куни Ослода тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреатлари номи эълон қилинади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan