ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО ЎЗБЕКИСТОН

Узунлик фуқаро ўғирлик содир этди ва қўлга олинди

2020 йил 14 февраль куни Узун туманида яшовчи А.А. туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил ноябрь ойи давомида, Узун туманида яшовчи Н.Х. ҳар бирининг сотилиш нархи 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) сўмдан бўлган жами 15 дона 32 дюмли “ARTEL” русумли телевизорларни, ҳар бирининг сотилиш нархи 600.000 (олти юз минг) сўмдан бўлган “0120 GR ARTEL” русумли жами 3 дона чангюткичларни ҳамда нархи 150.000 (бир юз эллик минг) сўмдан бўлган “Scarlet” русумли жами 3 дона миксер аппаратларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида Н.Х.дан ўғирланган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олиниб, 2020 йилнинг 15 февраль куни Н.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган дейилади, Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.