ЖАМИЯТ ЎЗБЕКИСТОН

3 март куни ўзбекистонликлар банклардан 26, 3 миллион АҚШ доллари ҳамда 60 миллион рубл сотиб олди

Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг 3-март куни аҳоли банклардан $26,3 млн сотиб олиб, банкларга $27,9 млн сотган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 3-март куни ўзбекистонликлар ₽60 млн (рубл) сотиб олиб, банкларга ₽5,4 млн сотган. Бу ҳақда «Spot» интернет нашри Марказий банк маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Евро бўйича юқоридаги кўрсаткич мос равишда 118 минг ва 68 мингни ташкил қилди.

«Аввалроқ, Марказий банк тижорат банкларига рублни олди-сотдиси ўртасидаги фарқни мақбул даражада сақлаб туриш тавсия қилганди», — дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan