ҚИЗИҚАРЛИ

18 февралга доир қизиқарли маълумотлар

1923 йил 18 февралда “Муштум” журналининг 1-сони чоп этилган
“Муштум” – ҳажвий журнал. Тошкентда ойда бир марта чиқади. “Муштум”нинг илк сони 1923 йил 18 февралда “Туркистон” газетасига илова (уч минг нусхада) тарзда чоп этилган. Журналнинг 1-сонида унинг ташкилотчиларидан Абдулла Қодирийнинг “Муштум таърифида” деган бош мақоласи берилган.

1995 йил 18 февралда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташкил этилган
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси (“Адолат” СДП) 1995 йил 18 февралда ташкил топган. Мамлакатда вужудга келган илк социал-демократик партиядир. Партиянинг асосий мақсади – Ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш, ислоҳатларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий-демократик, адолатли фуқоролик жамияти барпо этиш ва пировардида, Ўзбекистонни жаҳонда ривожланган мамлакатлар сафидан мустаҳкам ўрин олишига муносиб ҳисса қўшиш. Партиянинг ғоявий негизини социал-демократиянинг 3 асосий принципи: сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий адолат ташкил этади. Қонун устуворлигини таъминловчи адолатли ижтимоий муносабатлар ўрнатилгандагина одил жамият қуриш мумкин бўлади. Партия шу йўналишдаги ишларни бажаришни ўзининг асосий вазифаси деб ҳисоблайди. У ўртаҳол ва кам таъминланган аҳоли табақаларига таянади ҳамда уларнинг сиёсий, ижтимоий идорасини намоён этишга интилади. Партиянинг олий органи қурултой, 5 йилда бир марта чақирилади.

Самолётда почта алоқаси йўлга қўйилган кун
1911 йил 18 февралда биринчи марта самолётда почта алоқаси йўлга қўйилди. Авиапочта – ҳаво йўллари орқали почтани етказиб бериш. Ҳозирги кунда авиапочта кўп фойдали ва замон талаби учун хизмат қиладиган тармоқдир. Авиапочта пайдо бўлмасидан аввал кенг омма учун хатларни етказиб бериш катта вақт талаб қиларди. Шу боисдан 1903 йилда авиапочтани ташкил қилиш режаси инсонларни қизиқтириб қўйди. Биринчи расмий рейс 1911 йил 18 февралда 13 км узоқликка Ҳиндистоннинг Аллахобод шаҳридан Наини шаҳрига 6.5 мингта хат, 250 та очиқ хатни Анри Пике амалга оширган. Аллахобод почтасида хатларга қизил муҳр қўйилган ва қора рангда маълумотлар ёзилган. Почта маълумотига қараганда муҳрда Осиёдан учиб кетаётган устма-уст қанотли самолёт тасвири бўлган, ва у дарров йўқ қилинган. 1908 йилда учувчи ва автомобиль фирмасининг эгаси Уолтер Уинндхемнинг ташаббуси билан авиация клуби расми туширилди. Тақдирлаш маросими “Оксфорд ва Кембриж” меҳмонхонасида бўлган.

Россияда транспорт полицияси куни
18 феврал куни Россия Давлатида транспорт полицияси куни нишонланади. Бу норасмий байрам ИИВ тасарруфидаги ходимлар учундир. Бу байрамнинг тарихи Россияда темир йўл қурилиши билан боғлиқдир. 19 асрда йўлни жандармлар назорат қилишган, 1917 йилга келиб эса назорат муаммоси вужудга келди. Бу вазифалар милиция ходимлари зиммасида бўлган, ходимлар фақат йўлни назорат қилибгина қолмай, балки улар станцияларда ва шаҳарларда тартиб ўрнатганлар. Ва 18 феврал куни 1919 йилда хукуматга “Ташкилотга қарашли бўлган темир йўл комиссияси назорати” хужжати топширилди. Бу хужжатни темир йўлнинг биринчи хужжати деса ҳам бўлади.